Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ислом камбағалликни заифлик, деб эътибор қилиб, камбағалларга раҳмдиллик қилишга буюрди. Оллоҳ Таоло айтади:


«إِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ»
– „Агар садақаларни ошкора ҳолда берсангиз,жуда яхши. Агар махфий қилибфақир-камбағалларга берсангиз, бу ўзингиз учун янада яхшироқдир“,          [2:271]
яна айтади:


«وَأَطْعِمُوا الْبَائِسَ الْفَقِيرَ»
„Бечора камбағалларга ҳам едиринглар“.                      [22:28]
Ислом ожизларнинг асосий эҳтиёжларини қондирилишини фарз қилиб белгилади. Агар шахс ўзи топса, яхши. Моли ёки имконияти йўқлиги туфайли тополмаса, шариат бўйича бошқаларнинг унга ёрдам бериши лозим бўлади. Токи, у ҳам асосий эҳтиёжларини тўла қондира олсин. Шариат бу нарсаларда шахсга қандай ёрдам беришни тафсилоти билан айтиб ўтган. Уларни меросхўр қариндошларига вожиб қилган. Оллоҳ Таоло айтади:


«وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ لا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلاَّ وُسْعَهَا لا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَلِكَ»
„Оналарни яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарса таклиф қилинмайди. Болалари сабабли ота ҳам, она ҳам зарар тортмасин. Меросхўр-ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор“,                                                        [2:233]
яъни меросхўр ҳам едириб кийинтиришда ота кабидир. Бу ердаги меросхўрдан мурод амалда меросҳўр бўлаётган одам эмас, балки меросга ҳақли бўлган одамлардир. Агар бундай қариндошлари бўлмаса, унинг нафақаси байтулмолнинг гарданига тушади, яъни байтулмол унга закотлардан ажратиб беради. Абу Ҳурайра ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«مَنْ تَرَكَ مَالاً فَلِوَرَثَتِهِ، وَمَنْ تَرَكَ كَلاًّ فَإِلَيْنَا»
«Ким мол қолдириб кетган бўлса, ворисларигадир, кимки қаровсиз муҳтожларни қолдирса, бизнинг гарданимизгадир», дедилар. Муслим ривояти. Қаровсиздан мурод, боласи ҳам отаси ҳам бўлмаган ожиз одамдир. Оллоҳ Таоло айтади:

 

62-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143